"Реал" афсоналари "Барселона" юлдузларини мағлубиятга учратди (видео)
Коста-Рикада футбол ихлосмандлари учун ҳақиқий ностальгия байрами бўлиб ўтди. Мадриднинг «Реал» ҳамда Каталониянинг «Барселона» клублари тарихида из қолдирган афсоналар иштирокида ўртоқлик учрашуви ташкил этилди. Майдонда бир вақтлар стадионларни “портлатган” юлдузлар — Роналдиньо, Икер Касильяс, Карлес Пуйоль каби номлар яна бир бор бир жойга жамланди.
Бу баҳс оддий спарринг эмас, гўёки вақт машинаси эди: трибуналардаги мухлислар ҳар бир пас, ҳар бир финтни ўша “олтин давр” кадрларидек қабул қилди.