Луис Энрике Кварацхелия ПСЖ учун жуда муҳим дейди
ПСЖ бош мураббийи Луис Энрике жамоа вингери Хвича Кварацхелиянинг ўйини ва соғайиб сафга қайтгани ҳақида фикр билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Мутахассиснинг айтишича, клуб футболчини шоширмай, унинг майдонга қайтишини пухта режа асосида ташкил этган. Энрике Кварацхелияни ПСЖ учун асосий фигурадир, деб ҳисоблайди ва у мавсумнинг иккинчи ярмида жамоанинг катта мақсадлари йўлида ҳал қилувчи роль ўйнашини таъкидлади. Бу ҳақдаги иқтибосларни журналист Фабритсио Романо келтирди.