Ди Мария Аргентинада танқид остида қолди ва баҳс кучайди
Анхел Ди Мария ватани Аргентинага қайтгач, дастлаб яхши таассурот қолдирганди. Бироқ кейинги ҳафталарда унинг атрофида салбий фон кучайди: муаммо ўйин натижаларидан кўра, рақиблар ва мухлислар норозилиги билан боғлиқ. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кўплар Ди Марияни майдонда тез-тез йиқилиш ва жарима зарбасини “ишлаб олиш”га уринаётганликда айбламоқда. Аргентина чемпионати форумларида «нега Ди Марияга бу ҳийлалари учун огоҳлантириш берилмайди», «у юлдуз, лекин бу ҳаракатлари чарчатди»...