Наумов Моуринью учун Саудия лигасини мос деб билдирди
“Локомотив”нинг собиқ президенти Николай Наумов “Бенфика” бош мураббийи Жозе Моуринью учун қайси чемпионат кўпроқ мос тушишини айтди. У бу борадаги фикрларини “Евро-Футбол.Ru” нашрига берган интервьюсида билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Наумовнинг таъкидлашича, Моуриньюнинг энг юқори даражадаги даври ортида қолган бўлиши мумкин. Эксперт фикрича, португалиялик мутахассисга танаффус керак, чунки у футбол тенденциялари бўйича бироз ортда қолган, авваллари эса ноодатий ва кутилмаган қарорлари билан ажралиб турарди.