Жикия «Антальяспор»даги ҳолати ҳақида фикр билдирди
Туркиянинг «Антальяспор» клуби ҳимоячиси Георгий Жикия жамоадаги вазияти юзасидан қисқа изоҳ берди. 32 ёшли футболчининг сўзлари акс этган видеони «FNL s Ilyovym» телеграм-канали эълон қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикия клубдаги ишлари қандай кетаётгани ҳақида берилган саволга «ҳаммаси яхши» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар ҳам уни тўлиқ қониқтираётганини футболчи табассум билан тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, Георгий Жикия «Антальяспор» сафига ўтган ёзда қўшилганди.