Романо Влаховичнинг «Барселона»га эҳтимолий трансферига изоҳ берди
«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишлар Европа футболида яна кун тартибига чиқди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик форвард каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкинлиги айтилаётган эди: футболчининг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунланади. Сербия терма жамоаси мураббийлар штаби томонидан айтилган гаплар эса бу тахминларни янада кучайтирганди.
Бироқ машҳур инсайдер Фабритсио Романо бу борадаги хабарларни рад этди.