Паненка пеналти услубини ҳурматсизлик деб ҳисобламайди
Афсонавий Антонин Паненка ўз номи билан аталадиган “паненка” услубидаги пеналти зарбаси рақибни камситиш деган фикрга қўшилмади. У бу зарбани илк бор Европа чемпионати–1976 финалида муваффақиятли ижро этган. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паненкага кўра, бундай вазиятда асосий мақсад — гол уриш, рақиб устидан кулиш эмас. “Буни ҳурматсизлик дейишадими? Мен бунга қўшилмайман. Ўша пайт мен учун энг ишончли ечим шу эди. Европа чемпионати финалида рақиб устидан кулиш ҳақида ўйламайсан.