Розенор «Челси» дурангни рақибга совға қилди, дейди
«Челси» бош мураббийи Лиам Розенор АПЛнинг навбатдаги турида «Лидс»га қарши учрашувда қўлдан бой берилган ғалабадан сўнг фикр билдирди. Лондонликлар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
«Кўклар» 24-дақиқада Жоао Педро, 58-дақиқада эса Коул Палмернинг голлари эвазига 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олди. Бироқ меҳмонлар 67-дақиқада Лукас Нмеча, 73-дақиқада Ноҳ Окафор билан жавоб қайтариб, ҳисобни тенглаштирди.
Розенор таъкидлашича, ҳаммасини олти дақиқа ичидаги икки эпизод ҳал қилган...