Жезуш Роналду яқин ўйинни ўтказиб юборишини айтди
«Ан-Наср» бош мураббийи Жорже Жезуш Криштиану Роналдунинг навбатдаги учрашувда майдонга тушмаслиги сабабини изоҳлади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ар-Риёд клуби чоршанба куни ОФК Чемпионлар лигаси доирасида «Аркадаг»га қарши ўйнайди. Португалиялик юлдуз ҳужумчи бойкотдан кейин тез орада жамоага қайтиши кутилганди, бироқ бу ўйинда ҳам у таркибда бўлмайди.
«Жадвал жуда тиғиз. Шу боис Роналдуга ва асосий таркибдаги айрим футболчиларга дам беришга қарор қилдик. Олдинда «Ал-Фатеҳ»га қарши муҳим баҳс бор», — деди Жезуш.