"Челси" 2 голлик устунликни сақлолмади: «Лидс»га дуранг совға қилинди
АПЛ доирасидаги марказий баҳслардан бири — «Челси» — «Лидс» тўқнашуви 2:2 ҳисобида якунланди. Лондонликлар ўйинни жуда ишончли бошлаб, 2:0 ҳисобида олдинга чиқиб олган бўлса-да, якунда ғалабани қўлда ушлаб қолишнинг иложи бўлмади. Мухлислар учун эса бу учрашув “битди” деган жойда яна қайта жонланиб кетган драматик кечага айланди.
«Кўклар» биринчи бўлимда рақибни босим остида ушлаб турди. 24-дақиқада Жоао Педро ҳисобни очиб, «Стэмфорд Бридж»ни қувончга тўлдирди. Иккинчи бўлимда ҳам «Челси» темпни пасайтирмади...