ПСЖ мухлислари хатти-ҳаракати учун клуб жазоланиши мумкин
8 февраль куни Парижнинг "Парк де Пренс" стадионида бўлиб ўтган Франция чемпионати 21-тур учрашувида "ПСЖ" "Марсель"ни 5:0 ҳисобида енгди. Бироқ ўйиндан кейин диққат марказида парижликлар мухлисларининг ноўрин хатти-ҳаракати қолди, деб ёзади Le Parisien. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, "ПСЖ" тарафдорлари рақиб жамоа шаънига ҳақоратли шиорлар айтиб, худди шундай мазмундаги баннерларни ҳам намойиш қилган. Айрим иборалар ирқчилик аломатлари сифатида баҳоланиши мумкин,...