Романо Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши ҳақидаги гапларни рад этди
«Ювентус» ҳужумчиси Душан Влаховичнинг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишлар сўнгги кунларда яна кучайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Сербиялик футболчи каталонияликлар сафига эркин агент сифатида қўшилиши мумкинлиги айтилмоқда: унинг амалдаги шартномаси келаси ёзда якунига етади. Бу мавзу Сербия терма жамоаси мураббийлар штаби вакилининг фикрларидан кейин янада қизиб кетди.
Инсайдер Фабритсио Романо эса бу хабарларга ойдинлик киритди: унинг таъкидлашича, Сербия томони билдирган гаплар ҳақиқатга мос эмас.