«Бавария» ёзги трансферларда хавфи паст йўлни танлади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар бўйича йўналишини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, клуб хавфи паст, бироқ келажакда катта фойда бериши мумкин бўлган футболчиларга устуворлик бермоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Режага кўра, «Бавария» бир нечта ёш ижрочиларни сафига қўшмоқчи: улар ёки дарҳол асосий жамоада ўйнаб бера олиши, ёки кейинчалик трансфер орқали клубга даромад келтириши керак.
Шу боис, жорий йилда гранд трансферлар ва катта юлдузлар ортидан қувиш режалаштирилмаётгани сезилмоқда.