«Ньюкасл» «Тоттенхэм» устидан ғалаба қилиб қора серияни тўхтатди
Англия Премьер-лигасининг 26-турида «Тоттенхэм» ўз майдонида «Ньюкасл»ни қабул қилди. Учрашув давомида меҳмонлар зарбалар сони ва бурчак тўплари бўйича устунлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Биринчи бўлимда Жо Уиллок 18 метрлар атрофидан синаб кўрди, бироқ тўп дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Кейин бурчак зарбасидан сўнг тўп жарима майдони чизиғига қайтди ва Жейкоб Ремзи кичик рикошетдан кейин устунга яқин жойдан аниқ ура олмади. Танаффус олдидан Ремзи Уиллокни ажойиб пас билан дарвозага юзма-юз чиқаргандек бўлди...