Антонин Паненка «паненка» услубидаги пенальти ҳақида гапирди
Афсонавий футболчи Антонин Паненка пенальти тепишда «паненка» услубидан фойдаланиш рақибни менсимаслик деган фикрга қўшилмаслигини айтди. У бу зарбани 1976 йилги Европа чемпионати финалида амалга оширгани билан машҳур. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Паненканинг таъкидлашича, ўша вазиятда у рақиб устидан кулиш ҳақида эмас, балки гол уриш эҳтимоли энг юқори бўлган ечим ҳақида ўйлаган. «Бундай зарба рақибга ҳурматсизликми? Мен бунга қўшилмайман. Ўша пайтда бу гол уришнинг энг ишончли йўли деб ўйлагандим.