Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасидан чиқиб кетди
Осиё Чемпионлар лигаси умумий босқичида сешанба куни «Шанхай Шэньхуа» (Хитой) Япония вакили «Матіда Зелвия»ни қабул қилди. Леонид Слуцкий бошқарувидаги жамоа 0:2 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашувда хитойликлар ўйин бошида ва якуний дақиқаларда гол ўтказиб юборди. «Матіда Зелвия» сафида Юки Сома 3-дақиқада ва 88-дақиқада гол уриб, дубл қайд этди.
Бу натижадан сўнг «Шанхай Шэньхуа» Осиё Чемпионлар лигасининг плей-оффига чиқиш имкониятини бутунлай бой берди.