Араухо депрессия билан курашгани ҳақида очиқ гапирди
«Барселона»нинг марказий ҳимоячиси Роналд Араухо сўнгги даврда бошидан кечирган руҳий босим ва ички ҳолати ҳақида гапирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Уругвайлик футболчи ноябрь охирида ментал тикланиш учун клуб базасини вақтинча тарк этишга мажбур бўлган. Унинг айтишича, Европа Чемпионлар лигасида «Челси»га қарши ўйин энг оғир нуқтага айланган: у биринчи бўлимнинг ўзидаёқ қизил карточка олган, жамоа эса 0:3 ҳисобида ютқазган. Январ ойида 26 ёшли ҳимоячи яна сафга қайтган.
«Бир...