Гвардиола Ҳусановга мақтов ёғдирди: уни "Фулхэм"га қарши тайёр деди
Англия Премьер-лигасида чемпионлик йўлида қадамлар ҳар ҳафта янада оғирлашиб бормоқда. «Арсенал» олти очко билан олдинга чиқиб олган бир пайтда, уни қувиб келаётган «Манчестер Сити» 26-турда ўз майдонида навбатдаги баҳсини ўтказади. Ўтган турда «Энфилд»да «Ливерпуль»ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган Хосеп Гвардиола жамоаси бу сафар ўз мухлислари олдида «Фулхэм»га қарши майдонга тушади.
Баҳс олдидан эса энг кўп муҳокама қилинган масала — «Ливерпуль»га қарши ўйинда бошидан зарба олган Абдуқодир Ҳусановнинг аҳволи эди.