«Бавария» ёзги трансферлар бўйича аниқ йўл танлади
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ёзги трансферлар масаласида стратегиясини белгилаб олди. The Touchline хабарига кўра, жамоа бу сафар таваккали паст, аммо келажакда катта фойда келтириши мумкин бўлган футболчиларга устуворлик бермоқчи. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбада айтилишича, клуб бир неча ёш ижрочиларни таркибга қўшишни кўзламоқда: улар ёки дарҳол асосий жамоада ўйнай олиши, ёки кейинчалик трансфер орқали клубга даромад келтириши керак.
Қисқаси, «Бавария» бу йил катта юлдузларни олиб келишга унчалик ҳам яқин эмас.