Роналдуга А Сериядаги кутилмаган трансфер таклиф қилинди
Криштиану Роналду атрофидаги бойкот мавзуси фонида унинг ёзда “Ал-Наср”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар яна кучайди. The Sun нашри португалиялик юлдуз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган беш клубни санаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рўйхатдаги тўрт вариант аввал ҳам оммавий ахборот воситаларида тилга олинган: “Ал-Ҳилол”, “Манчестер Юнайтед”, “Спортинг” ва “Интер Майами”. Бироқ бешинчи йўналиш кутилмаган кўринади.
Манбага кўра, 41 ёшли ҳужумчи “Комо” сафини тўлдириши эҳтимолдан холи эмас.