«Бока Хуниорс» спорт директори лавозимига Марсело Делгадо тайинланди
Аргентина гранди «Бока Хуниорс» клубида янги спорт директори маълум қилинди — бу лавозимни Марсело Делгадо эгаллади. У клуб президенти Хуан Рикелме билан яқин ҳамкорликда ишлайди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жамоа таркибини тезроқ кучайтириш зарурати борлиги таъкидланмоқда, шу сабаб Делгадо ва Рикелме олдида трансферлар бўйича муҳим вазифалар турибди.
Делгадо футболчи сифатида ҳам катта тажрибага эга: у Аргентина терма жамоасида 1995–2002 йиллар оралиғида 18 ўйин ўтказган...