Эндрик мавсум охирида «Реал»га қайтиши аниқ бўлди
Эндрик қишда «Реал»дан «Лион»га ижара асосида ўтди ва Францияда дарҳол фойда келтира бошлади. Шундан сўнг «тўқувчилар» ижарани узайтиришни хоҳлаётгани ҳақида гап-сўзлар тарқалди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Мадрид клуби 19 ёшли бразилияликни қайтариб олиш ниятида. Футболчининг агенти ижарада сотиб олиш банди йўқлигини эслатиб, қарор аллақачон қабул қилинганини таъкидлади: мавсум тугаши билан Эндрик яна «Реал» футболчисига айланади. Кейинги мавсумда нима бўлиши эса ҳозирча номаълум.