ПСЖ мухлислари можароси клубга жазо олиб келиши мумкин
8 февраль куни Париждаги “Парк де Пренс” стадионида Франция чемпионатининг 21-тури доирасида бўлиб ўтган “ПСЖ” — “Марсел” учрашувида (5:0) мезбонлар мухлислари салбий томондан кўзга ташланди. Бу ҳақда Le Parisien нашри хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Парижлик ишқибозлар рақибни ҳақоратловчи шиорлар айтиб, шунга ўхшаш мазмундаги баннерларни ҳам намойиш этган. Айрим иборалар камситувчи, ҳатто ирқчилик аломатлари сифатида баҳоланиши мумкин, бироқ манбага фикр билдирган юрист буни исботлаш осон эмаслигини таъкидлаган.