Денис Макаров жароҳат олиб, номаълум муддат сафдан чиқди
Туркиянинг «Кайсериспор» клуби сафида тўп сураётган россиялик ярим ҳимоячи Денис Макаров жароҳат сабаб номаълум муддатга сафдан чиқди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Клуб баёнотига кўра, текширувлар жараёнида футболчининг ўнг сонининг юқори қисмидаги мушаклар ўрта гуруҳи соҳасида енгил шикастланиш ва шиш аниқланган. Ҳозирда даволаш жараёни давом этмоқда.
Макаров «Кайсериспор»даги дебютини 3 февраль куни «Галатасарай»га қарши ўйинда ўтказганди, учрашув 0:4 ҳисобида якунланган.