ПСЖ мухлислари хатти-ҳаракати учун жазо олиши мумкин
8 февраль куни Франция чемпионатининг 21-турида «ПСЖ» «Марсел»ни «Парк де Пренс» стадионида 5:0 ҳисобида йирик мағлуб этди, бироқ учрашув пойтахт клуби мухлислари сабаб салбий тус олди. Бу ҳақда Le Parisien хабар берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Манбага кўра, парижлик мухлислар рақибни ҳақоратловчи шиорлар айтган ва мазмуни шунга яқин баннерларни намойиш қилган. Айрим иборалар ирқчилик сифатида ҳам баҳоланиши мумкин, бироқ нашр гаплашган юрист буни исботлаш қанчалик осон бўлишига шубҳа билдирган.