Алиқуловнинг операцияси муваффақиятли ўтди, реабилитация бошланади
Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Ҳусниддин Алиқулов билан боғлиқ хавотирли хабарлардан кейин мухлислар учун яхши янгилик бор: футболчининг жарроҳлик амалиёти муваффақиятли якунланди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати расман маълум қилди.
Қайд этилишича, Алиқулов жароҳати сабаб бир муддат сафдан чиққани кўпчиликка маълум эди. Шу сабаб у даволанишнинг энг муҳим босқичи — операция учун Италия пойтахти Рим шаҳрига йўл олди. Ҳимоячи Римдаги машҳур “Вилла Стуарт” клиникасида таниқли мутахассислардан...