Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг ғалабали сериясига хурсанд эмас
Англия Премьер-лигасида “Манчестер Юнайтед” сўнгги турларда жуда ишончли қадам ташлаяпти. Манкунианликлар кетма-кет тўртинчи бор ғалаба қозониб, бу сафар “Тоттенхэм”ни ҳам 2:0 ҳисобида енгишга муваффақ бўлди. Натижа бор, кайфият бор, мухлисларда умид бор — лекин бош мураббий Майкл Кэррикнинг сўзларига қараганда, “ҳали эрта” деган тормоз ҳам бор.
Ушбу муваффақиятли сериядан кейин “Юнайтед” айни пайтда АПЛ жадвалида 4-ўринга жойлашди. Энг яқин таъқибчисидан бор-йўғи бир очко олдинда бораётган жамоа учун ҳар бир тур ...