«Ан-Наср» Роналдунинг икки шартини бажарди ва у майдонга қайтади
Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Кутилишича, португалиялик ҳужумчи дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда иштирок этади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ан-Наср» раҳбарияти юлдуз футболчи босими фоннда икки талабни бажариб берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдунинг спорт блоки атрофидаги яқин одамлари — Жозе Семеду ва Симау Континьо — ваколатларини қайта тиклади.