Роналдуга А Серияда кутилмаган трансфер таклиф қилинди
Криштяну Роналду атрофидаги бойкот фонида унинг ёзда “Ал-Наср”ни тарк этиши мумкинлиги ҳақида гап-сўзлар кучайди. The Sun нашри португалиялик юлдуз фаолиятини давом эттириши мумкин бўлган бешта клубни санаб ўтди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Материалда аввал ҳам тилга олинган тўртта манзил бор: “Ал-Ҳилол”, “Манчестер Юнайтед”, “Спортинг” ва “Интер Майами”. Бироқ рўйхатдаги яна бир вариант кўпчилик учун кутилмаган бўлди.
Нашр маълумотига кўра, 41 ёшли Роналду Италиядаги “Комо” клубига қўшилиши эҳтимолдан холи эмас.