Маттеус Карлдаги финтларга изоҳ берди ва ҳимоя қилди
Мюнхеннинг «Бавария» клубида тўп сурган собиқ ҳимоячи Лотар Маттеус Бундеслигада «Хоффенхайм» устидан 5:1 ҳисобидаги ғалабадан кейин жамоанинг 17 ёшли истеъдоди Леннарт Карл ўйинига баҳо берди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Маттеуснинг айтишича, Карлнинг айрим омадсиз финтлари акс этган видео интернетда тез тарқалиб кетган. У футболни чин дилдан севишини, баъзан трикларни ортиқча қилиб юборишини таъкидлади, бироқ мухлислар айнан шундай эпизодларни кўришни ёқтиришини қўшимча қилди.