Умар Мармуш "Сити"дан кетадими: унга Европанинг 5 клуби қизиқмоқда
2025 йил январь ойида “Манчестер Сити” таркибни янада “зич” қилиш, рақобатни баланд нуқтага олиб чиқиш мақсадида қатор янги футболчиларни сафига қўшган эди. Улар орасида Абдуқодир Ҳусанов, Нико Гонсалес, Витор Рейс ва мисрлик ҳужумчи Умарни Мармуш ҳам бор. Орадан бир йил ўтиб, шу трансферларнинг қай бири ҳақиқатан ҳам асосий таркиб даражасига “пишгани” аста-секин кўриниб бормоқда.
Ҳозир эса энг қизиқ сюжет ҳужум чизиғида. Сабаби оддий: рақобат қаттиқ. “Сити”да олдинги чизиқдаги кураш шунчалик қизиб кетдики...