Луис Энрике де Дзэрбининг иш услубини юксак баҳолади
Франция чемпионатининг навбатдаги турида «ПСЖ» принципиал рақиби «Марсел»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, майдонда яққол устунлик қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Шунга қарамай, парижликлар бош мураббийи Луис Энрике рақиб жамоа устози — ҳужумкор футбол талаби билан танилган италиялик Роберто де Дзэрбининг ишини алоҳида эътироф этди.
«Унинг қандай ишлаши менга ёқади. Ҳужумкор футболни танлайди, доимо ғалабага интилади. У Франция чемпионатидаги энг яхши мураббийлардан бири»...