Уч зарба ва тўртта гол: «Вильярреал» «Эспанол»ни ютди
Ла Лиганинг 23-турида «Вильярреал» – «Эспанол» учрашуви ноодатий сценарийда кечди: 87-дақиқагача ҳар икки жамоа жамлаб атиги уч марта дарвоза тўрига аниқ зарба берган бўлса-да, таблодаги ҳисоб 4:0 эди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Ўйин бошида меҳмонлар Тайрис Долан узатмасидан кейин Омар эл-Ҳилали орқали саккиз метр масофадан гол ургандек бўлди, бироқ ҳужумдаги қоида бузилиши қайд этилиб, гол бекор қилинди. 35-дақиқада «Вильярреал» ҳисобни очди: чап қанотдан узатма узоқ устунга борди...