Эдин Джеко «Шальке» сафида дубл қайд этди
Босниялик ҳужумчи Эдин Джеко футболчилик фаолиятидаги ёши катталигига қарамай, гол уриш маҳоратини йўқотмаганини кўрсатмоқда. Янги жамоаси — «Шальке» сафидаги илк ўйиндаёқ ҳисобни очган форвард бу сафар Дрезденнинг «Динамо»си дарвозасига икки бор йўл топди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Бироқ Джеконинг дубли «Шальке»га ғалаба келтирмади: учрашувнинг сўнгги 12 дақиқасида мезбонлар вазиятни ўзгартириб, ҳисобни тенглаштиришга эришди. Натижада «Шальке» Германиянинг иккинчи кучли лигасида...