Непомнящий Сафоновнинг ПСЖдаги сўнгги ўйинларини баҳолади
Машҳур россиялик мураббий Валерий Непомнящий Францияда ПСЖ сафида тўп сураётган дарвозабон Матвей Сафоновнинг сўнгги учрашувлардаги ўйинларига муносабат билдирди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Яқинда Россия терма жамоаси посбони жорий мавсумдаги еттинчи ўйинини ўтказди. Париж клуби принципиал дербида «Марсель»ни йирик ҳисобда мағлуб этди — 5:0.
«Мен доим айтаман: у албатта ўйнаши керак. Худо хоҳласа, шундай давом этади. У ўз ўйини билан ҳаммасини бир неча бор исботлаган»...