«Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни якунлади
Криштиану Роналду норозилик сифатида бошлаб юборган бойкотини тўхтатмоқда. Кутилишича, португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши учрашувда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, Роналду томонидан бўлган босим фонида «Ан-Наср» раҳбарияти икки масалада ён берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдунинг спорт бўлимидаги яқин одамлари — Жозе Семеду ва Симао Континьо — ваколатларини қайта тиклади.