Вильярреал Эспаньолни йирик мағлуб этиб, омадсизликни узайтирди
Ла Лиганинг 23-турида Вильярреал ўз майдонида Эспаньолни 4:1 ҳисобида таслим этди. Учрашувнинг 87-дақиқасигача ҳар икки жамоа умумий ҳисобда атиги уч марта дарвозага аниқ зарба йўллаган бўлса-да, табло аллақачон 4:0 ни кўрсатиб тургани ўйинни янада ноодатий қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Баҳс бошида меҳмонлар гол урди: чап қанотдан узатилган тўпни Омар эл-Ҳилали яқин масофадан дарвозага йўллади, бироқ ҳужумдаги қоида бузилиши сабаб гол бекор қилинди. 35-дақиқада Вильярреал ҳисобни очди ...