"Бавария" Берчимас учун пешқадам: "Манчестер Юнайтед" ҳам умидвор...
Трансфер бозорида навбатдаги қизиқ “дуэл” бошланди: журналист Экрем Конурнинг Sports Boom порталига берган маълумотларига кўра, Бундеслига чемпиони “Бавария” АҚШнинг “Шарлотт” клубида тўп тепаётган ёш қанот ҳужумчиси Нимфаша Берчимасни қўлга киритиш пойгасида ҳозирча олдинга чиқиб олган.
Гап шундаки, 17 ёшли (яқин кунларда 18га кирадиган) футболчи аллақачон катта клубларнинг радаридан жой олган. Манбада айтилишича, Берчимас аввалроқ “Манчестер Юнайтед”да ҳам кўрикдан ўтган. Англия гранди вакилларига унинг ҳаракатлари...