«Аталанта» «Кремонезе»ни енгиб, ғалабали сериясини давом эттирди
А Сериянинг 24-турида «Аталанта» ўз майдонида «Кремонезе»ни қабул қилди ва учрашувни 2:1 ҳисобида ўз фойдасига ҳал қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
13-дақиқада Жиакомо Распадорининг узатмасидан сўнг Никола Крстович аниқ зарба йўллаб ҳисобни очди — 1:0. Орадан кўп ўтмай Никола Залевски жарима майдонида Лазар Самарджични топди, бироқ унинг зарбаси тўсинга тегиб қайтди. 25-дақиқада эса тезкор ҳужум Марио Пашаличнинг пасидан кейин Давиде Дзаппакостанинг голига айланди — 2:0.
Иккинчи...