«Ал-Наср» Роналду қўйган икки талабни бажариб берди
Криштиану Роналду бойкотни якунлаш арафасида. Кутилмоқдаки, португалиялик юлдуз ҳафта охирида Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, Роналду томонидан босим кучайган бир пайтда «Ал-Наср» раҳбарияти икки муҳим талабни бажариб берди. Биринчидан, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни тўлиқ ёпди. Иккинчидан, Роналдуга яқин ҳисобланган спорт йўналишидаги мутахассислар — Жозе Семеду ва Симао Континьо ...