Кейн Баварияда ҳамма нарса жойида эканини айтди
Мюнхеннинг «Бавария» клуби ҳужумчиси Гарри Кейн Бундеслиганинг 21-турида «Ҳоффенҳайм» устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин фикр билдирди. 8 февраль куни (Тошкент вақти билан) бўлиб ўтган учрашувда мюнхенликлар 5:1 ҳисобида зафар қучди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Кейн клуб сайтига берган интервьюсида сўнгги пайтлардаги айрим омадсиз натижалар жамоа ичида босимни оширганини яширмади. Унинг таъкидлашича, «Бавария» учун энг муҳими хотиржамликни сақлаб, ўз ўйин услубидан чекинмаслик бўлган.