Ҳусниддин Алиқулов «Ризеспор» билан шартномасини узайтирди
Туркияда тўп тепаётган ҳамюртимиз Ҳусниддин Алиқулов “Ризеспор”даги фаолиятини давом эттиради. Клуб расмий равишда Ўзбекистон миллий жамоаси ҳимоячиси билан амалдаги келишувни яна бир йилга узайтирганини маълум қилди — энди шартнома 2027 йил ёзигача амал қилади.
Бир қарашда янгилик яхши: клуб ишоняпти, демак Алиқуловни келажакда ҳам асосий лойиҳа сифатида кўряпти. Аммо иккинчи томони қаттиқ аламли.
Клуб матбуот хизмати қайд этган маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи жорий мавсумда майдонга қайта олмайди.