Роналду ва «Ан Наср» ярашди: унинг муҳим икки талаби бажарилди
«Ан Наср» ва Криштиану Роналду атрофидаги кескинлик секин-аста юмшаб, вазият ижобий тарафга оғаяпти. Португалия матбуоти — A Bola нашрининг хабар беришича, клуб раҳбарияти 41 ёшли юлдузнинг муҳим икки талабини амалга оширган.
Энг биринчи қадам — энг “оғир” масалага тегишли: молиявий қарздорликлар. Манбага кўра, «Ан Наср» сўнгги соатлар ичида футболчи ва клубда ишловчи ходимлар олдидаги барча қарзларни тўлиқ ёпган. Бу янгиликнинг ўзиёқ жамоа ичидаги кайфиятга қаттиқ таъсир қилади: чунки пул масаласи ҳал бўлмаса...