Осиё чемпионати: велоспортчиларимиз олтин ва бронза медалига эришди
Саудия Арабистонида ўтаётган шоссе велоспорти бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси яна бир бор ўз сўзини айтди. Мусобақанинг навбатдаги куни ҳам хурсандчилик билан якунланди: спортчиларимиз маррага совринли ўринларда етиб келиб, медаллар жамғармамизни бойитди.
Ёшлар ўртасидаги гуруҳ пойгасида Гулҳаё Сатторова жуда иродали ҳаракат қилди. Қийин темп, қаттиқ рақобат ва охирги метрлардаги курашга қарамай, у марра чизиғини учинчи бўлиб кесиб ўтди. Натижада Гулҳаё ушбу дастурда бронза медалига эга чиқиб...