«Ал-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, муросага келди
Криштиану Роналду жамоа ичидаги норозилик кайфиятини якунламоқда. Португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, «Ал-Наср» раҳбарияти Роналду босими фонида икки муҳим масалада ён берди. Аввало, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Шунингдек, Роналдуга яқин ҳисобланган спорт бўлими вакиллари — Жозе Семеду ва Симау Континьо — ўз ваколатларини қайта тиклади.