Жикия Туркиядаги ҳолати ҳақида саволларга жавоб берди
«Антальяспор» ҳимоячиси Георгий Жикия Туркия клубидаги ҳозирги вазияти юзасидан фикр билдирди. 32 ёшли футболчининг қисқа изоҳи «ФНЛ с Ильёвым» телеграм-канали эълон қилган видеода намойиш этилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Жикиядан клубдаги ишлари қандай кетаётгани сўралганда, у «Ҳаммаси яхши, раҳмат» дея жавоб қайтарди. Туркиядаги шароитлар ҳам кўнгилдагидекми, деган саволга эса у жилмайиб, «Туркияда ҳаммаси жойида» деди.
Маълумот учун, Жикия ўтган ёзда «Антальяспор» сафига қўшилган.