«Ан-Наср» Роналдунинг икки талабини бажариб, бойкотни тўхтатди
Криштиану Роналду бойкотни якунламоқда. Португалиялик юлдуз дам олиш кунлари Саудия Арабистони чемпионатида «Ал-Фатеҳ»га қарши ўйинда майдонга тушиши кутилмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
A Bola хабарига кўра, Роналдунинг босими фонида «Ан-Наср» раҳбарияти икки муҳим талабни бажарди. Биринчидан, Ар-Риёд клуби сўнгги соатларда ходимлар олдидаги қарздорликларни ёпди. Иккинчидан, Роналдуга яқин бўлган спорт бўлими вакиллари — Жозе Семеду ва Симау Континью — ўз ваколатларини қайта тиклади.