«Интер» Димарко билан янги шартнома тузишга жуда яқин
Миланнинг «Интер» клуби ҳимоячиси Федерико Димарко 2030 йилгача мўлжалланган янги келишувни имзолаш арафасида турибди. Бу ҳақда инсайдер Николо Скира ижтимоий тармоқларда маълум қилди. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Хабарларга кўра, Англия Премьер-лигасининг бир нечта жамоалари Димаркога қизиқиш билдирган, бироқ музокаралар аниқ таклифлар билан якунланмаган. Ҳозирча «Интер» ҳам, футболчининг ўзи ҳам ҳамкорликни давом эттиришни устувор деб билмоқда.
28 ёшли чап қанот ҳимоячиси «Интер» академияси тарбияланувчиси саналади.