The Athletic тузган рўйхатда Месси тарихдаги энг яхшиси
Ижтимоий тармоқларда The Athletic томонидан тузилган футбол тарихидаги 100 нафар энг яхши футболчи рейтинги фаол муҳокама қилинмоқда. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Рўйхатнинг илк ўнталиги қуйидагича: Лионел Месси, Диего Марадона, Пеле, Йохан Кройф, Криштиану Роналду, Альфредо ди Стефано, Франс Беккенбауэр, Зинедин Зидан, Ференц Пушкаш ва Мишель Платини.
Бундай рейтингларни мутлақо холис тузиш қийин экани табиий. Reddit’даги изоҳларда футбол ишқибозлари ўртасида қизғин баҳслар бошланди...