Добавить новость

Элит ОЧЛ. “Насаф” Ироқ клуби билан дуранг ўйнаб илк очкога эга бўлди

Элит Осиё Чемпионлар лигасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилаётган Қаршининг “Насаф” клуби навбатдаги баҳсини Фарғонадаги “Истиқлол” стадионида Ироқнинг “Ал-Шорта” жамоасига қарши ўтказди. Учрашув анча шиддатли, курашларга бой ва эҳтиёткор сценарийда кечди. Якунда эса жамоалар муроса кўчасини танлади — 1:1.

Баҳс бошланиши билан “аждарлар” тезликни оширди ва дастлабки дақиқалардаёқ рақибга босимни кучайтирди. Натижа узоқ куттирмади: 8-дақиқада Шароф Муҳитдиновнинг узатмасидан кейин Мурод Раҳматов аниқ зарба йўллаб, ҳисобни очди.

Губернаторы России



Заголовки
Заголовки
Moscow.media
Ria.city

Новости России




Rss.plus

Музыкальные новости


Новости тенниса







Новости спорта